
Ёшлар орасида аввалгига нисбатан иложи борича машҳур бўлишга интилиш кўпайган. Бундай муваффақиятга фақатгина дунё гўзаллари ёки ноёб истеъдод эгаларигина эмас, балки ноодатий ташқи кўринишга эга инсонлар ҳам эришиши мумкин.
Мария Оз катта кўзлари билан машҳур

Фото: Getty Images
Мариянинг сўзларига кўра, мукаммал аёл ғайриоддий бўлиши керак: ички олами ҳам, ташқи кўриниши ҳам. Украиналик Instagram модели бошқалар билан беллаша оладиган катта кўзлари билан машҳур. Мариянинг катта кўзлари унинг атрофидаги барча гўзал аёллардан ажралиб туриши учун кифоя қилади.
Екатерина Лисинанинг узун оёқлари муваффақият олиб келган

Фото: Getty Images
Екатеринанинг айтишича, ўзига ишонмайдиган қизларга илҳом манбайи бўлиш мақсадида ўзини Гиннес рекордлар китобига киритилишини сўраган. У мактабда ўқиб юрган пайтда ўзига нисбатан бўлган камситишларга қарамай, барча мақсадларига эришди. Екатерина баскетболда муваффақиятга эришиши билан бирга, 2008 йил бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида югуриш бўйича бронза медалига сазовор бўлди. Унинг яна бир орзуси бор, модель бўлиш. Шунинг учун ҳам у кейинчалик спортдаги фаолиятини тўхтатди ва «Энг юқори профессионал модель» унвонига сазовор бўлди. Унинг муваффақиятига оёқлари халақит бермади.
София Хажипантели қалин қошларидан фахрланади

Фото: Getty Images
Унинг ташқи кўриниши ҳаммага ҳам бирдек ёқмаслигини билган ҳолда, Кипр модели қошларини термайди, аксинча уни парвариш қилади, ўстиради ва ўзининг маданиятидан ғурурланади. Софиянинг айтишига кўра, у АҚШга кўчиб борганидан кейин паст бўйи, ташқи кўриниши ва келиб чиқиши туфайли доимий равишда синфдошлари томонидан мазах қилинган. Аммо у ҳозирда ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратлардан ҳам хафа бўлмайди ва ўзини ажойиб кўринишга эгалигига ишонади.
Цзяньсянинг узун киприклари юзига тушади

Фото: Getty Images
Гиннес рекордлар китобига киритилган хитойлик аёл Цзяньсянинг киприклари 13 сантиметрни ташкил этади. Қизиқ аёл кундалик ҳаётда қандай қилиб юради, уни қулоқлари ортига оладими ёки яноқларига тушириб юрадими?
Мишель Кобке ингичка бел соҳибасига айланди

Фото: Getty Images
Ўтган даврда Европа аёлларини корсетсиз тасаввур қилиб бўлмаган. Аммо ҳозирда ҳам унга мурожаат қиладиган қизлар топилади. 20 ёшлик немис аёл Мишель Кобке 64 сантиметрлик белидан қониқмади ва уч йил мобайнида карсетни ечмади. Америкалик Кети Юнгнинг бел айланаси 40 сантиметрни ташкил этган бўлса, Мишелнинг кўрсаткичи карсет тақилганда 38,1 сантиметрга тенг бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг