11:33 / 09.09.2020
2 331

Илон Маск бир кун ичида 16,5 миллиард доллар йўқотди

Илон Маск бир кун ичида 16,5 миллиард доллар йўқотди
Фото: Steve Nesius / Reuters
Tesla компанияси бош директори ва SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск бир кун ичида 16,5 млрд доллар йўқотди ва миллиардерлар рўйхатида 8-ўринга тушиб кетди. Бундан Forbes Real-Time рейтинги маълумотлари дарак бермоқда.

8 сентябрда Tesla акциялари нархи кескин тушиб кетди. Акциялар 19,68 фоизгача қадрсизланиб кетган ва бир донаси нархи 336 долларгача тушиб кетган. Бу компаниянинг S&P 500 индексига киритилмагани ортида юз берган. S&P Dow Jones Indices қўмитаси Tesla акцияларини ҳеч қандай тушунтиришсиз индексга қўшишдан бош тортган. Бундай қарор компания индексга тушиш учун барча мезонларни бажарганига қарамай қабул қилинган.

Бундан ташқари, вазиятга General Motors компанияси Tesla’нинг рақобатчиси – электр юк машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Nikola стартапининг устав капиталида 2 млрд доллар сотиб олганини эълон қилгани таъсир кўрсатган. Бунинг натижасда стартап акциялари 34 фоизга, General Motors’ники 8 фоизга қимматлаган.

Маск 4 сентябрда миллиардерлар рўйхатида 5-ўринни эгаллаётган эди. У етакчи бешталикда бир ойдан кўпроқ вақт қолган. Энди Маскни Мукеш Амбани, Уоррен Баффет, Марк Цукерберг, Бернар Арно, Билл Гейтс ва Жефф Безос ортда қолдирмоқда. Амбанидан ташқари, 8 сентябрда санаб ўтилган бизнесменлардан барчасининг капитали қисқарган.

АҚШ фонд бозори қулашда давом этмоқда. Бунда айниқса технологик компаниялар акциялари ўз қийматини энг кўп йўқотмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск бир кун ичида 16,5 миллиард доллар йўқотди