11:25 / 10.09.2020
2 203

Бир миллиарддан зиёд одам бошқа минтақаларга кўчиб ўтишга мажбур бўлади

Бир миллиарддан зиёд одам бошқа минтақаларга кўчиб ўтишга мажбур бўлади
Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг янги тадқиқотига кўра, 2050 йилга келиб 1 миллиарддан зиёд одам экологик таҳдидлар ва Ер аҳолисининг тез суръатларда ўсиб бориши сабабли қийин аҳволда қолади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

2050 йилга келиб дунё аҳолиси сони 10 миллиард кишига етиши кутилмоқда, бу сув ва озиқ-овқат масаласида зиддиятли низоларни келтириб чиқаради. Шу муносабат билан Африка, Марказий Осиё ва Яқин Шарқнинг айрим минтақаларидан тахминан 1,2 миллиард киши кўчиб кетишга мажбур бўлади.

«Бу нафақат ривожланаётган мамлакатларга, балки ривожланган давлатларга ҳам катта ижтимоий ва иқтисодий таъсир кўрсатади, сабаби оммавий кўчиш ривожланган мамлакатларга қочқинлар оқимининг кўпайишига олиб келади», - дейди Иқтисодиёт ва тинчлик институти асосчиси Стив Киллелеа.

Хабар қилинишича, оммавий миграцияни қўзғатиши мумкин бўлган таҳдидлар икки тоифага бўлинади. Биринчиси, ресурсларнинг етишмаслиги ва аҳоли сонининг кўпайиши, иккинчиси - табиий офатлар.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Ҳиндистон ва Хитойга яқин ўн йилликлар ичида сув танқислиги таҳдид солади, Покистон, Эрон, Мозамбик, Кения ҳамда Мадагаскар эса «бир қатор муаммоларга дош беролмайди».

«Умуман олганда, ушбу мамлакатлар ҳозирда барқарор. Аммо, улар экологик таҳдидларга дучор бўлишади ва келажакда қулаш хавфи катта», - дейилади тадқиқотда.

Таққослаш учун, экологик омиллар ва сиёсий зиддиятлар 2019 йилда 30 миллионга яқин одамнинг кўчиб кетишига сабаб бўлди, дейилади ҳисоботда.

Киллелеанинг сўзларига кўра, ҳозир дунёда тоза сув 50 йил аввалгига қараганда 60 фоизга кам. Бундан ташқари, яқин 30 йил ичида озиқ-овқатга талаб 50 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда.

Таҳлилчилар тақдим этилган тадқиқот ёрдам кўрсатиш стратегиясини ишлаб чиқишда ва иқлим билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга кўмак кўрсатади, деб умид қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бир миллиарддан зиёд одам бошқа минтақаларга кўчиб ўтишга мажбур бўлади