18:23 / 10.09.2020
2 957

Камбағаллашиб қолган миллиардер-бойлар

Камбағаллашиб қолган миллиардер-бойлар
Фото: «Forbes»
Бир йил ичида 400 та энг бой америкаликнинг мол-мулки 240 миллиард долларга кўпайди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли айрим тадбиркорлар миллиардлаб долларидан айрилиб, йирик молиявий йўқотишларга дучор бўлди, деб ёзади «Forbes».

Энг кўп пулидан жудо бўлганлар орасида афсонавий инвестор Уоррен Баффет етакчилик қилмоқда — у 7,3 миллиард долларини йўқотди. Аналитиклар бунинг асосий омили сифатида жорий йил июль ойида унинг «Berkshire Hathaway» компанияси хайрия акцияларига 2,9 миллиард доллар хайрия қилганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Ундан кейинги ўринда Стив Жобснинг беваси Лорен Пауэлл Жобс бормоқда: у 5,3 миллиард долларидан айрилди. Учинчи ўринни Шелдон Адельсон эгаллади. Лас-Вегас-Стрип ҳудудидаги энг машҳур казино соҳиби 4,7 миллиард долларини йўқотди. Пандемия бошлангандан сўнг Адельсон қарийб уч ойга казиносини ёпиб қўйишига тўғри келади. Компаниясига қарашли акциялар баҳоси ўтган йилгига қараганда қарийб 20 фоизга тушиб кетди.

Фоиз билан ҳисоблаганда, «Continental Resources» нефть-газ компанияси асосчиси Гарольд Хэммнинг мол-мулки энг кўп камайган. Қимматбаҳо қоғозлар қийматининг кескин пасайиши туфайли Хэмм бир йил ичида 3,7 миллиард доллар йўқотди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Камбағаллашиб қолган миллиардер-бойлар