11:44 / 11.09.2020
507

Финляндия сайёҳлар учун мамлакатга кириш қоидаларини соддалаштирмоқчи

Финляндия сайёҳлар учун мамлакатга кириш қоидаларини соддалаштирмоқчи
Фото: Depositphotos
Финляндия ҳукумати мамлакатга кириш қоидаларини юмшатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Helsingin Sanomat хабар берди.
«Вазирлар маҳкамаси Финляндияда чегара назорати ва туризмни осонлаштиради. Сўнгги 14 кун ичида 100 минг аҳолига 25 та янги касалликка чалиниш ҳолати тўғри келган давлатлар аҳолиси мамлакатга карантинга риоя қилмасдан киришлари мумкин», — дейилади хабарда.

Пандемия бошланганидан буён Финляндия ҳукумати Европа Иттифоқида чегараларни очиш бўйича энг қатъий стандартлардан бирига амал қилиб, ҳар 100 кишига 8 та COVID-19 билан касалланиш ҳолати тўғри келган мамлакатдаги вазиятни яхши деб баҳолаб келган.

Вазирлар йиғилиши арафасида чекловлардан энг кўп зарар кўрган кўплаб саноат бирлашмалари (транспорт, меҳмонхоналар, туризм) амалдорларни чет эллик саёҳатчилар учун кириш стандартларини ўзгартиришга чақирган баёнотлар билан чиққан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)