23:53 / 11.09.2020
1 850

Туркияда қадимги маликанинг қабри топилди (фото)

Туркияда қадимги маликанинг қабри топилди (фото)
Фото: «Daily Sabah»
Туркиянинг Ван вилоятида археологлар қазув ишлари пайтида аслзодаларга мансуб аёлнинг қабрини топишди. У подшо оиласига мансуб бўлиши мумкин. Олимларнинг бундай хулосага келишига мурданинг ёнидан топилган кўплаб қимматбаҳо тақинчоқлар сабаб бўлган, деб ёзади «Daily Sabah».

Мутахассислар қазилмаларни ғойиб бўлган Урарту давлати билан боғлашмоқда. Қадимги салтанат Осиёнинг жануби-ғарбий ерларида жойлашган бўлиб, милоддан аввалги II минг йилликдан милодий 590 йилгача мавжуд бўлган. Ўзининг гуллаб-яшнаган даврида Урарту улкан ҳудудни назорат қилган. Фақат VII асрда қудратли ғанимлар (улар орасида скифлар ва киммерийлар ҳам бўлган) ҳужумига дош беролмаган.

Аёл 20-25 ёшларида ҳаётдан кўз юмган. Иккала билагига ҳам билагузук, қулоқларига сирға тақилган. Чап қўлининг бармоғида эса бронзадан ясалган каттакон узук сақланиб қолган. Бундан ташқари, мутахассислар қимматбаҳо тошлар қадалган маржон ва тўғноғични топишган.

Олимларни, айниқса, узук қизиқтириб қўйди. Эҳтимол, у марҳуманинг турмушга чиққанлигини англатар. Агар фараз ўз тасдиғини топса, бу никоҳнинг энг қадимги археологик далилларидан бирига айланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)