17:50 / 13.09.2020
1 195

Роналду Жоржинага Cartier'нинг 615 минг фунтлик узугини совға қилди

Роналду Жоржинага Cartier'нинг 615 минг фунтлик узугини совға қилди
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду севган қизи Жоржина Родригесга узук совға қилди.
Португалиялик футболчи Жоржинага Cartier'дан узук совға қилди. Унинг нархи 615 минг фунтга баҳоланмоқда.

Қайд этиш керакки, бу футболчилар қачондир ўз севган аёлларига совға қилган энг қиммат узукдир.

Бундан бир неча кун олдин Криштиану Жоржинага турмуш қуришни таклиф этгани ва қиз унга розилик билдиргани маълум бўлган эди. Ўша пайт маълум бўлганидек, жуфтлик ҳали тўй қилишни режалаштиришмаяпти, унинг куни ҳам маълум эмас.

Роналдунинг 4 нафар фарзанди бор. Унинг биринчи ўғли 2010 йилдан номаълум она томонидан туғилган, 2017 йилда эса сурругот онадан эгизаклар туғилган, шунингдек онаси Жоржина бўлган Алана Мартина ҳам бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)