09:18 / 17.09.2020
1 844

Ёсихидэ Суга расман Япония бош вазири бўлди

Ёсихидэ Суга расман Япония бош вазири бўлди
Фото: AP
Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг янги раиси Ёсихидэ Суга мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқланди. Унинг номзодини парламент депутатларининг аксарияти қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Япония ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинган.

Вакиллар палатасининг янги бош вазирни сайлаш бўйича ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишида Суга учун 465 депутатдан 314 нафари овоз берган. Парламентнинг қуйи палатасида ҳукмрон коалиция – Либерал-демократик партия ва Комэйто партиясига 465 ўриндан 313 таси тегишли бўлгани сабабли, Суганинг ғалабасини олдиндан айтиш мумкин бўлган.

Янги ҳукуматда аввалги бош вазир Синдзо Абэ вазирлар маҳкамасидан бир неча вазир қолган. Жумладан, ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги, молия вазири Таро Асо, давлат ерлари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири Кадзуёси Акаба, Олимпиада ва Паралимпиада ишлари бўйича вазир Сэйко Хасимото, Япония иқтисодиётини тиклаш бўйича вазир Ясутоси Нисимура, иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Хироси Кадзияма, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Синдзиро Коидзуми ўз лавозимларини сақлаб қолишган.

Бундан ташқари, Япониянинг эндиликда собиқ мудофаа вазири Таро Коно маъмурий ислоҳотларни ўтказиш бўйича вазир этиб тайинланган. Унинг ўрнини эса Синдзо Абэнинг укаси Нобуо Киси эгаллаган. Шунингдек, Суга ҳукуматида янги лавозим – рақамлаштириш бўйича вазир пайдо бўлган, уни Такуя Хираи эгаллаган.

Август охирида Синдзо Абэ соғлиғидаги муаммолар сабабли бош вазир лавозимини тарк этишини маълум қилганди. Таъкидланишича, уни анчадан бери ярали коллит безовта қилиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёсихидэ Суга расман Япония бош вазири бўлди