00:20 / 18.09.2020
2 633

Хитойлик миллиардерга ҳашаматли яшаш тақиқланди

Хитойлик миллиардерга ҳашаматли яшаш тақиқланди
Чень Фэн / Фото: nytimes.com
Хитой суди миллиардер, HNA туристик ва молия конгломерати раҳбари Чень Фэнга ҳашаматга пул сарфлашни тақиқлади. Бунга эса унинг компанияси катта қарзга эгалиги сабаб бўлган. Миллиардернинг яшаши ва ишлаши учун зарур бўлган харажатлардан бошқалари тақиқ остига тушган.

Жумладан, эндиликда Чень Фэннинг самолётларнинг биринчи синфида учиши, тез юрар поездлардан фойдаланиши, қиммат курортлар ва люкс меҳмонхоналарда тўхташи, қимматбаҳо офисларни ижарага олиши тақиқланади. Унга, шунингдек, уйида қиммат таъмирлаш ишлари ўтказиш ҳам ман қилинди.

Миллиардер катта сумма ишлатишдан олдин махсус рухсат олиши керак бўлади.
Бундай қатъий чоралар кўрилишига компания март ойида чиқарилган суд ҳукмини инкор этгани сабаб бўлган.

2 йил аввал хитойлик аёл миллиардернинг компаниясига тегишли Jubaohui платформаси орқали иккита инвестициявий маҳсулот харид қилган. Бироқ у бу харидлар бўйича дивидендлар олмагач, судга арз қилган. Суд чиқарган қарорга кўра HNA 10 кун ичида аёлга барча тегишли пулларни фоизи билан бирга тўлаши керак бўлган, бироқ буни қилмаган.

Бундан ташқари, компанияда қимматбаҳо кўчмас мулк ва Hilton, Deutsche Bank ва Virgin Australia компаниялари акцияларини сотиб олганидан кейин ўнлаб миллиард долларлик қарздорлик вужудга келган, чунки ушбу харидларни қарзга олинган пуллар эвазига амалга оширган. Компания катта миқдордаги қарз сабабли ўз активларини сота бошлаган.

Сармоячилар компания ўз қарзини тўлай олишига шубҳа билдира бошлашгач, можаро чиққан. Вазият шунчалик даражага етганки, компания ўз ходимларидан қарз олишга уринган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик миллиардерга ҳашаматли яшаш тақиқланди