07:00 / 18.09.2020
468

Баҳрайн валиаҳд шаҳзодаси коронавирусга қарши вакцина синовида иштирок этади

Баҳрайн валиаҳд шаҳзодаси коронавирусга қарши вакцина синовида иштирок этади
Салмон ибн Ҳамад ибн Исо Ал Ҳалифа / Фото: AP
Баҳрайн валиаҳд шаҳзодаси Салмон ибн Ҳамад ибн Исо Ал Ҳалифа қироллик оилаларининг коронавирусга қарши вакцина синовларида кўнгилли тарзда иштирок этадиган биринчи вакилларидан бири бўлди. Шаҳзода Хитой компанияси ишлаб чиққан вакцина синовида иштирок этади.

Биз Баҳрайнда аввал коронавирусни даволаш ва таҳлил қилишдаги илғор тажрибамиз билан бўлишиб, сўнгра хавфсиз таҳлил ўтказиш ва вакцина ишлаб чиқилишини қўллаб-қувватлаб олдинга бир қадам ташлаганимиз ва ўз зиммамизга масъулиятни олганимизни фахр билан айта оламиз”, деб айтган валиаҳд шаҳзода.

The Guardian нашрининг хабар беришича, шаҳзода Хитойнинг Sinopharm компанияси ишлаб чиқаётган вакцинанинг клиник синовларида иштирок этади. Ушбу вакцинанинг 3-босқич синовлари яқинда бошланган. Унда 6 минг кўнгилли иштирок этмоқда.

Айни вақтда Баҳрайнда 62 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган, улардан 216 нафари вафот этган.
Ҳозирда Хитойда ишлаб чиқилаётган 4 вакцина клиник синовларнинг якунловчи босқичидан ўтмоқда.

Хитойнинг China National Pharmaceutical Group (Sinopharm) давлат фармацевтика компанияси ва АҚШда қайд қилинган Sinovac Biotech компанияси 3та вакцина устида иш олиб бормоқда. 4-вакцина эса CanSino Biologics томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, июнда ҳарбийлар томонидан қўлланиши маъқулланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)