Интернетда Гвинея Рспубликаси президенти, 83 ёшли Альфа Конде кўчада ҳамманинг олдида меҳнат вазирини дўппослаб кетгани видеоси тарқалди. Ушбу видео Milli Gazete турк нашри сайтида эълон қилинган.
Маълумотларга кўра, Гвинея президенти вазирни ўз мажбуриятларини етарлича даражада бажармасликда ва ишига совуққон муносабатда бўлишда айблаб, ўзини тута олмай, жаҳл устида вазирни кўчада ура бошлаган.
Вазир президентнинг зарбаларига чап бериб, қочишга уринган. Альфа Конде навбатдаги президент сайловларида иштирок этишга қарор қилган. Бу эса унинг рақиблари норозилигига сабаб бўлган. Агар Конде сайловларда ғалаба қозонса, бу унинг президент лавозимидаги 3-муддати бўлади.
2020 йил мартда Гвинеяда мамлакат конституциясига тузатмалар киритиш бўйича референдум ўтган эди. Конде тарафдорларининг айтишича, у бу ислоҳот эвазига яна бир марта сайловларда қатнашиш имконини қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?