21:50 / 19.09.2020
1 272

Хитой компаниялари iPhone ишлатаётган ходимларини ишдан бўшатяпти

Хитой компаниялари iPhone ишлатаётган ходимларини ишдан бўшатяпти
АҚШ ҳукумати томонидан Huawei корпорациясига нисбатан янги санкцияларнинг қўлланилишига жавобан Хитой компаниялари ҳам маълум бир тартибларни жорий этди. Улар ватанпарварлик намоён этиб, ўз ходимларини америкаликларнинг маҳсулотларидан фойдаланмасликка чақиришмоқда.

Жумладан, Jiangsu Capital Wine & Spirits Co. компанияси ўз ходимлари учун янги қоидалар рўйхатини эълон қилди. Бу қоидалар рўйхати қисқа ва аниқ:
- Барча ходимлар iPhone ишлатишни тўхтатишлари шарт;
- Энди iPhone сотиб олган ҳар қандай ходим ишдан бўшатилади;
- Huawei телефонларидан харид қилганларга компания 15 фоизлик компенсация тўлайди.

Шунингдек, Apple смартфонларидан тутаётган ходимлар 30 кун ичида уни исталган бир хитойлик ишлаб чиқарувчининг телефонига алмаштиришлари лозим. Акс ҳолда бундай ходим ўз вазифасидан озод қилинади.

Mydrivers нашрининг ёзишича, Jiangsu Capital Wine & Spirits Co. – ўз ходимларидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар телефонларига ўтишни талаб этаётган ягона компания эмас. Айрим ҳолларда эса иш берувчилар айнан Huawei смартфонларини сотиб олишга даъват этишяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)