12:05 / 21.09.2020
2 541

АҚШ Европадан ядро қуролини олиб чиқишдан бош тортди

АҚШ Европадан ядро қуролини олиб чиқишдан бош тортди
Фото: U.S. Navy
АҚШ Россия билан таклиф қилинган исталган мавзуни муҳокама қилишга тайёр, бироқ Европадан ядро қуролини олиб чиқмайди. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус элчиси Маршалл Биллингсли “Коммерсант” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Биллингсли АҚШ Европадан ядро қуролини олиб чиқишга тайёрлиги ҳақида берилган саволга рад жавобини берган. “Йўқ, биз буни қилмаймиз. Бироқ Россия биз билан гаплашишни истаган барча нарсани муҳокама қилишга тайёрмиз”, деб айтган Биллингсли.

Биз Россия томони позициясига жиддий муносабатда қараймиз ва умумий хавотирга ҳамда бир томон хавотирига сабаб бўладиган масалалар бўйича профессионал мулоқот олиб боришни муҳим деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли Россия билан НАТО ва ядровий босиб туриш кафолатларимиз ҳақида гаплашишга тайёрмиз. Бироқ биз ядро қуролини у сақланадиган бирор жойдан олиб чиқмаймиз ва буни Россиядан ҳам талаб қилмаймиз”, деб қўшимча қилган Биллингсли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Европадан ядро қуролини олиб чиқишдан бош тортди