15:30 / 21.09.2020
4 071

Байден адашиб 200 миллион кишини «кўмиб юборди»

Байден адашиб 200 миллион кишини «кўмиб юборди»
Фото: «Facebook»
АҚШ президентлигига номзод Жо Байден рақам ва фактларни келтиришда баъзида «қовун тушириб» туради. Бу сафаргиси ҳаммасидан ошиб тушди.

Ўз сайловчилари билан учрашувда рақиби Трампни танқид қилишга берилиб кетган Байден 200 миллион америкалик коронавирусдан ўлишини башорат қилди.

«Агарда Дональд Трамп ўз билганидан қолмаса, COVID-19 бўйича вазият янада оғирлашиб кетади. Ҳисоб-китобларга кўра, мен сўзимни якунлагунимга қадар 200 миллион киши ўлиши мумкин», — деди Байден.

Маълумот учун: АҚШ аҳолиси 328 миллион киши. Афтидан, Байден нулларни (мингларни миллионга) адаштириб юборган, чунки мамлакатда коронавирусдан қурбонлар сони у нутқ ирод қилаётган пайтда 199 минг нафарга етганди.

Эслатиб ўтамиз, Жо Байден ҳалок бўлган америкалик аскарларга бағишланган нутқида Эрон ва Ироқни адаштириб юборганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден адашиб 200 миллион кишини «кўмиб юборди»