07:00 / 22.09.2020
1 476

Самарадаги ўзбекистонлик мигрантлар лагери юқоридан туриб тасвирга олинди (видео)

Самарадаги ўзбекистонлик мигрантлар лагери юқоридан туриб тасвирга олинди (видео)
Россиялик блогерлардан бири 19 сентябрь куни Самара областидаги мигрантлар лагерининг юқоридан олинган тасвирларини эълон қилди.
Кадрлардан дарё бўйида жойлашган ва ҳеч қандай аҳоли пунктига туташ бўлмаган лагерда бир неча ўнлаб палаткалар борлигини, уларда одамлар яшаётганини кўриш мумкин.

Россиядаги Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон билан чегарадаги ушбу областга тўпланиши май ойидан бошланган эди.

Ўзбекистон ҳукумати айни пайтга келиб ҳаво ва темир йўл транспорти орқали Россияга чартер рейсларни сезиларли кўпайтирган, аммо 21 сентябрдан бошлаб Қозоғистон ва Қирғизистон билан мунтазам авиақатновларни тиклаган Россия Ўзбекистон томонининг шу ҳақдаги сўровини рад этмоқда. Россия ва Қозоғистон ўртасидаги ўтказиш пунктлари ҳам ёпиқ қолмоқда.

Юқоридаги видео тарқалиши ортидан, 22 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги ватандошларга мурожаат билан чиқди.
Мурожаатда айтилишича, биргина 21 сентябрнинг ўзида чартер авиақатновлар, чартер темир йўл рейслари ва мунтазам авиарейслар орқали хориждан Ўзбекистонга 5432 киши кириб келган.

Жумладан, душанба куни 2641 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келиш учун Москвадан 6 та, Санкт-Петербургдан 3 та, Ростов-Дондан 1 та ва Туркиядан 2 та чартер рейс амалга оширилган. 253 нафар ўзбекистонлик Минск, Бишкек ва Сеул шаҳарларидан мунтазам рейслар орқали ватанга қайтган.

Бундан ташқари, 21 сентябрда «Ўзбекистон темир йўллари» поездларида 2538 нафар ватандош Новосибирск, Ростов-Дон ва Самара шаҳарларидан Ўзбекистонга етиб келган.

«Шуни қайд этамизки, коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг оммавий тўпланиши вирусни юқтириш хавфини оширади. Айниқса, соғлиғи хавф остидаги тоифалар (қариялар, ҳомиладор аёллар, беморлар, сурункали касалликка чалинганлар) учун бу ҳолат янада хатарлидир.

Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан поезд станцияларида тўпланмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраймиз
», – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги мурожаатида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Самарадаги ўзбекистонлик мигрантлар лагери юқоридан туриб тасвирга олинди (видео)