date
views 2 411

Хориждан қайтиб келган россияликлар мажбурий изоляцияда бўлиши жорий этилмоқда

Хориждан қайтиб келган россияликлар мажбурий изоляцияда бўлиши жорий этилмоқда
Фото: Reuters
Самолётда хориждан қайтган Россия фуқаролари коронавирусга топширган тести натижаси чиққунига қадар уй изоляциясида бўлишлари талаб этилади. Бу ҳақда мамлакат бош санитар врачи Анна Попованинг қарорида айтилган.

Россия ҳукумати июль ўрталарида мамлакатга хориждан қайтган фуқаролар учун икки ҳафталик мажбурий изоляцияни бекор қилганди. Мамлакатга кириб келган фуқарода коронавирусга топширган тести манфий чиққанини тасдиқловчи тиббий ҳужжат бўлиши шарт этиб белгиланганди.

Агарда бундай ҳужжат бўлмаса, хориждан кириб келганлар коронавирусга тест топшириши, тест натижаси мусбат чиқса, у соғайгунига ва натижа манфий чиққунига қадар уй карантинида бўлиши лозим эди.

Аввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳукуматда ўз-ўзини изоляция қилиш режимига қайтиш учун асос йўқлигини айтганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хориждан қайтиб келган россияликлар мажбурий изоляцияда бўлиши жорий этилмоқда