18:08 / 25.09.2020
1 886

Сентябрь ойи охирида ҳаво ҳарорати яна тушиши кутиляпти

Сентябрь ойи охирида ҳаво ҳарорати яна тушиши кутиляпти
Республика Гидрометеорология маркази сентябрь ойи сўнггида кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво очиқ ва илиқ бўлади, ҳарорат шу куннинг иқлимий меъёрига яқин — 22 −27 даража атрофида бўлади.

26-27 сентябрда мамлакатимиз шимолига Қозоқистон орқали Шимолий Урал устида шаклланган совуқ антициклон тармоғи кира бошлайди. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилояти ва чўл зонасида ҳарорат 5-7 даражага пасайиши кутилмоқда, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Қолган ҳудудларда ҳарорат кам пасаяди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража, шимолий туманларда кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даражани ташкил қилади. Бундай ҳарорат шу кун меъёрларидан 3-4 даражага пастдир.

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида бутун республика ҳудуди ушбу совуқ антициклон таъсирида бўлади. Бу кунларда Ўзбекистон бўйича булутлилик ортади, мамлакатимизнинг текислик ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

29-30 сентябрда баланд тоғли туманларда ёмғирнинг қорга ўтиш эҳтимоли ҳам бор. Совуқ фронт ўтиши натижасида 28 сентябрда бутун республика ҳудудида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат аста пасаяди ва шу кунларда кечаси 5-10 даража, шимолда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. Уралдан совуқ ҳаво кириб туриши натижасида республика бўйича ҳарорат фони ўртача иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага паст бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)