20:20 / 25.09.2020
2 154

Қайиғини йўқотган эркак уч кун океанда балиқ учун мўлжалланган қутида сузиб жон сақлади (видео)

Қайиғини йўқотган эркак уч кун океанда балиқ учун мўлжалланган қутида сузиб жон сақлади (видео)
Кадр: YouTube
Кемасини йўқотиб қўйган индонезиялик балиқчи океанда уч кун балиқлар учун мўлжалланган қутида сузди, деб хабар беради Newsflare.

14 сентябрь куни Шимолий Малуку провинциясида истиқомат қилувчи 46 ёшли Удин Диман балиқ тутиш учун жўнаб кетган. Балиқчининг оиласи уни кечаси келади деб кутган, бироқ у қайтмаган. Орадан бир сутка ўтгач, Удиннинг қариндошлари полицияга мурожаат қилган.

Қутқарувчилар Удин мунтазам балиқ тутадиган жойни текширган, бироқ балиқчи топилмаган. Шунда улар қидирув зонасини кенгайтирган ва орадан икки кун ўтгач, оч-наҳор Удин топилган. У балиқлар учун мўлжалланган сариқ қутида бўлган.

«Ҳозирча Удин қандай қилиб уч кун сув ва овқатсиз яшашга муваффақ бўлганини билмаймиз. Аммо унинг жуда омади келган», — дейди қутқарувчилар жамоаси раҳбари.

Балиқчи шифохонага етказилган, овқатлантирилган ва бир неча соатдан сўнг уйига жавоб берилган. Удиннинг сўзларига кўра, унинг кемаси кучли оқим домига тушиб қолган ва ағдарилиб кетган. У қутқарувчилар келгунча дуч келган қутига тармашиб олишга муваффақ бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)