18:08 / 27.09.2020
1 637

Коронавирусга чалинган инсоннинг организмида қандай ўзгаришлар юз беради?

Коронавирусга чалинган инсоннинг организмида қандай ўзгаришлар юз беради?
Фото: «Домашний очаг»
Илк бора COVID-19 ҳақидаги хабарлар 2019 йилнинг декабрь ойида тарқала бошлади. Афсуски, касалликнинг қурбони миллионлаб инсонларни ташкил этса-да, шифокорлар вирусни юқтириб олган организмда аниқ содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас.

Маълумотларга кўра, беморларнинг аксарияти, деярли 90 фоиздан кўпроғида касаллик аломатсиз ёки шамоллаш, гриппга ўхшаш кўринишга эга. Вирус фақатгина кекса одамлар учун эмас, балки ҳар қандай сурункали касалликдан азият чекадиганлар учун ҳам анча хавфли ҳисобланади.

Эҳтимол, коронавирус билан зарарланганлар унга осонгина сабр қилиши мумкиндир, аммо вирус танага қандай таъсир ўтказади, инфекция юқтириб олган пайтда ёки ундан оғир аҳволда нима бўлишини билиб қўйиш жуда муҳим.

Тўғри, вируснинг асосий аломатлари – иситма, йўтал, нафас қисилиши маълум, аммо улар кўплаб бошқа вирусли касалликлар, шу жумладан, гриппда ҳам кузатилади. Шу туфайли коронавирус билан боғлиқ бўлган бошқа фактлар ҳақида ҳам қўшимча маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди.

Коронавирус қандай қилиб инфекция келтириб чиқаради?
Вирус йўталиш ёки акса урганда ҳавога тушадиган намлик микроқисмлари орқали тарқалади. Зарралар эса танага оғиз, бурун ёки кўзнинг шиллиқ пардаси орқали киради. Вирусли зарралар бир зумда бурун йўллари, томоқнинг шиллиқ пардалари ва ҳужайралардаги ўзига хос рецепторга ёпишиб олади.

Бундан ташқари, вирус юзасига бириктирилган оқсил парчаланади ва ҳужайра мембранасида жойлашади, бу эса вируснинг генетик материалининг инсон ҳужайраларига кириб боришига имкон беради. Ушбу генетик материал ҳужайрани ўзига мослаштириб олади. Энди у аввалги вазифасини вирусни кўпайтиришга ва яратишга ёрдам беришга алмашади.

Қандай қилиб бу жараён нафас олишда муаммолар пайдо қилади?
Вирус танада кўпайгани сари бошқа ҳужайраларга ҳам юқади. Томоқ оғриғи ва қуруқ йўтал пайтида томоқ қисмидаги ҳужайралар биринчи бўлиб азият чекади. Борган сари бронх ва бошқа аъзоларга ҳам жойлашади. Ҳужайралар ўпкага етиб борганда, шиллиқ пардалар яллиғланади. Яллиғланиш ўпкага зарар етказмаслиги учун қонни етарли миқдорда кислород билан таъминлаш ва карбонат ангидридни олиб ташлаш учун кўпроқ ҳаракатда бўлиш лозим.

Шундай вазиятда ўпка асосий вазифасига эътиборсиз бўлса, унинг ўзига жуда қийин бўлади. Бундай ҳолларда ўпкада шиш пайдо бўлади, бу эса кислороднинг қон оқимига киришини қийинлаштиради, ўпка ҳудудларини суюқлик, йиринг ва ўлик ҳужайралар билан тўлишига олиб келади.

Пневмония бошланади
Айрим беморларда нафас олиш органлари шу қадар қаттиқ зарарланадики, эндиликда улар нафас етказиб беришга дош беролмайди. Энг ёмони, ўпкада кўп миқдорда суюқлик йиғилиб, нафас қисилиши синдроми ривожланади ва беморнинг нафас олиши учун ҳар қандай даволаш усуллари ёрдам бермаслиги мумкин, бу эса ўлим ҳолати билан якунланади.

Фото: «Домашний очаг»
Вирус ўпкага тушганда қандай ҳодиса юз беради?
Хитойда коронавирус билан касалланган беморлар ҳақидаги хабарларни синчковлик билан ўрганиб чиққан Чикаго университети тиббиёт факультети профессори, доктор Шу-Юань Сяонинг сўзларига кўра, вирус ўпканинг периферик ҳудудларини зарарлайди. Юқори нафас йўллари, трахея ва бошқа марказий ҳаво йўлларига етиб бориш учун бироз вақт керак бўлади, эҳтимол шу сабабдан коронавирус эпидемияси бошланган Уханда дастлабки ҳолатлар ўз вақтида аниқланмаган.

Аслини олиб қараганда, эпидемиянинг бошида қўлланган синов режими ҳар доим ҳам ўпкада инфекция бор ёки йўқлигини аниқлай олмас эди, шунинг учун баъзи беморлар даволанилмасдан уйига қайтариб юборилган.

Вирус фақат ўпкани зарарлайдими?
Вирус фақат ўпкани зарралайдими, деган саволларга шифокорлар йўқ деб жавоб берди. Вирус асосан, ўпкада тўпланишига қарамай, у ошқозон-ичак йўли ҳужайраларига юқиб, шиллиқ пардалар орқали тарқалиши мумкин.

Шунинг учун айрим беморларда диарея ёки ошқозон бузилиши каби аломатлар ҳам кузатилиши мумкин. Бундан ташқари вирус қон оқимига ҳам кириши мумкин. Шунингдек, шифокорлар вирус юрак, буйрак, жигарга ҳам кириб, шу орқали органларга зарар етказиши мумкинлигини маълум қилди. Иммунитет тизимининг фаол ишлаши туфайли ҳосил бўлган яллиғланиш органларни ҳам ишдан чиқариши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)