11:44 / 29.09.2020
2 902

Афғонистон Тоғли Қорабоғ можаросида Озарбайжонни қўллаб-қувватлади

Афғонистон Тоғли Қорабоғ можаросида Озарбайжонни қўллаб-қувватлади
Фото: «Спутник»
Афғонистон Тоғли Қорабоғ ҳудудида юзага келган можарода Озарбайжонни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Тоғли Қорабоғ ҳудуди Озарбайжоннинг бир қисми сифатида халқаро миқёсда тан олинган.

«Афғонистон Тоғли Қорабоғнинг эгаллаб олиниши тўхтатилишини талаб қилади. Бу йўналишда Озарбайжон халқи ва ҳукумати ҳамда бошқа давлатларнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди», — дейилади баёнотда.

Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар 27 сентябрда қайта бошланди. Ҳар икки мамлакатда ҳам ҳарбий ҳолат эълон қилинди ва сафарбарлик бошланди. Иккала томон ҳам бир-бирларини тажовузда айбламоқда ва ўзларининг муваффақиятли жавоб ҳаракатлари ҳақида хабар бериб бормоқда.

Тоғли Қорабоғдаги жангларда артиллерия ва оғир техникадан фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистонни ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатишга ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этишга чақирди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон Тоғли Қорабоғ можаросида Озарбайжонни қўллаб-қувватлади