Понте-Сан-Пьетро (Италия)да коронавируснинг навбатдаги қурбони сўнгги манзилга кузатиляпти.
Фото: EPA/UPG
COVID-19 пандемияси ҳар соатда 226 инсоннинг умрига зомин бўлмоқда. Бу шуни англатадики, коронавирус ҳар 16 сонияда дунёнинг қаеридадир бир беморнинг жонини олмоқда. Сентябрь ойидаги касалланишлар бўйича ўз таҳлилини тайёрлаган «Reuters» агентлиги бугун, 29 сентябрь куни ушбу маълумотларни тақдим этди.
«Дунёмиз энг юқори азоб нуқтасига етиб келди. Нақадар улкан рақамлар. Аммо ҳар бири алоҳида ҳаёт эди — кимнингдир отаси ё онаси, турмуш ўртоғи, ака-укаси, опа-синглиси, ҳамкасби эди», — деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.
Жаҳонда ҳар 24 соатда 5400 киши хавфли инфекциялар қурбонига айланади. Бу йил коронавирус оқибатида ўлимлар сони безгак оқибатида вафот этганлар сонидан ўртача ҳисоблаганда икки бараварга ошиб кетди.
Атиги уч ой ичида COVID-19 оқибатида ўлимлар сони ярим миллиондан икки бараварга ошди ва тинмай ўсмоқда.
ЖССТ вакили Майк Райан коронавирусдан ўлганлар сони камайтириб кўрсатилаётгани ҳақида ўз фикрини билдирганди. Унинг гумонича, касалланишлар ва ўлимлар статистикаси аслидагидан паст кўрсатилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди