17:47 / 29.09.2020
2 392

60дан ортиқ мамлакат раҳбарлари "табиатга ваъда" беришди

60дан ортиқ мамлакат раҳбарлари "табиатга ваъда" беришди
Дунёнинг 60дан ортиқ мамлакати ва ҳукумати раҳбарлари Нью-Йоркда "Табиатга ваъда" деб номланган баёнотни имзолашди. Ушбу ҳужжат биохилма-хилликни қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни амалга оширишни кўзда тутади.

"Ушбу ваъдани бажариш билан биз сайёрани инқироздан олиб чиқишда сўздан амалий ишга ўтиш мажбуриятини ва биргаликдаги масъулиятни зиммамизга оламиз", - дейилади баёнотда.

Ҳужжатда жумладан, браконьерликка чек қўйиш ва 2050 йилга келиб дунё океанига пластик чиқиндилар тушишига барҳам бериш каби мақсадлар кўзда тутилган.

"Биохилма-хиллик бизнинг суғуртамиз ҳисобланади, у бизга тоза ҳаво ва сув, овқат, биоматериаллар ва кийим беради. У иш ўринлари яратишга кўмаклашади ва яшашимизни таъминлайди", - деди Гремания атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ядровий хавфсизлик вазири Свенья Шульце.

Жаҳон ёввойи табиат жамғармасининг (WWF) ҳисоботига кўра, ўтган 50 йил ичида ҳайвонот оламининг учдан икки қисми вакили инсоният томонидан йўқ қилинган. Ҳисоботда айтилишича, 1970 йилдан буён умуртқалилар сони 68 фоизга камайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 60дан ортиқ мамлакат раҳбарлари "табиатга ваъда" беришди