
Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбековни бошқа исм билан атади. Бу таажжуб ҳолат икки давлат етакчиларининг Сочидаги учрашувида юз берган.
Путин Жээнбеков билан 28 сентябрда Сочида учрашган. Учрашув вақтида Россия президенти қирғизистонлик ҳамкасбини қаршилар экан, уни “Шариман Шарипович” деб атаган. Ушбу ҳолат президентларнинг журналистлар олдидаги учрашуви вақтида видеога муҳрланган. Бироқ давлат оммавий ахборот воситаларида учрашувнинг шу жойи кесиб ташланган: ОАВдаги видеоларда Путиннинг қутлов сўзлари олиб ташланиб, учрашувнинг ёритилиши икки президентнинг қўл сиқишиши ва Жээнбековнинг миннатдорлик сўзлари билан бошланиб кетган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар