09:30 / 02.10.2020
3 723

Коронавируснинг юқумлилиги сабаби аниқланди

Коронавируснинг юқумлилиги сабаби аниқланди
Коронавирус SARS-CoV-2’нинг оқсил “тожлари” организмга кириш учун 10 та турли шаклга айлана олади. Буни британиялик олимлар тадқиқот давомида аниқлашди.

Фрэнсис Крик институти олимлари гуруҳи лаборатория тажрибаси ўтказиб, вирус “тожлари” ҳужайраларга маҳкам бирикиш учун турли шаклларга кириши мумкинлигини аниқлашди. “Гриппнинг ҳам, ОИВнинг ҳам бундай мураккаб кириш механизми йўқ”, деб айтилган тадқиқотда.

Коронавируснинг тожлари лаборатория шароитларида турли шаклларга жуда тез – 60 сонияда кира олган. Бироқ реал шароитларда унга бунинг учун кўпроқ вақт талаб этилади.

Олимларнинг фикрича, коронавирус ўзини антитаналар томонидан аниқланишдан ҳимоялаш учун шундай трансформация қилади.
Олимларнинг таъкидлашича, бу тадқиқот вируснинг бунчалик юқумли экани ва унга қарши қандай курашиш кераклигини тушунишда ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг юқумлилиги сабаби аниқланди