date
views 4 334

Олимлар коронавирусдан ҳимояловчи табиий воситани аниқлашди

Олимлар коронавирусдан ҳимояловчи табиий воситани аниқлашди
Фото: РИА Новости
Хитой ва АҚШ олимлари коронавирус инфекциясига қарши самарали табиий воситани аниқлашди. Олимлар олиб борган тадқиқот давомида каталаза табиий ферменти шамоллашга қарши кучли таъсирга эга эканлиги, цитокинлар ишлаб чиқилишини тартибга солиш билан коронавирусга хос бўлган цитокин довули ва хавфли системали шамоллашни бартараф этиши мумкинлиги аниқланган.

Ушбу фермент маймунларда организмга салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда коронавируснинг кўпайишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Бундан ташқари, каталаза ўпкалардаги алвеолаларнинг ички сиртини қопловчи ҳужайраларнинг оксидланиши давомидаги жароҳатлардан ҳимоялашда ёрдам беради.

Мутахассисларнинг фикрича, каталаза негизида олинадиган дорининг устунлиги ишлаб чиқарилиши осонлиги ва катта қиймат талаб қилмаслиги ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирусдан ҳимояловчи табиий воситани аниқлашди