19:36 / 02.10.2020
2 443

Шифокор Трампнинг коронавирусни енгиш имкониятларини баҳолади

Шифокор Трампнинг коронавирусни енгиш имкониятларини баҳолади
Фото: «Vnmedia.vn»
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланьяда коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
Ашдод шифохонаси пульмонология клиникаси директори, шифокор-пульмонолог Ассута Даниэль Старобин COVID-19 билан касалланиб қолган АҚШ президенти Дональд Трамп ёши ва ортиқча вазни туфайли хавф гуруҳига киришини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Трампнинг рафиқаси Меланья ортиқча вазндан қийналмаяпти, шу боис унинг соғлигига жиддий хавф-хатар йўқ.

«Ҳа, ортиқча вазнга эга. Ёш эмас, 70 ёшдан ошган. Ёш ва ортиқча вазн каби омиллар туфайли хавф гуруҳига киради. Аммо сурункали касаллиги бўлганда ҳам, касалликни албатта оғир кўринишда ўтказишини англатмайди. Хасталик енгил кечиши ҳам мумкин. Табиийки, унинг ёшида кўнгилсизликлар эҳтимоли анча юқори», — деди Старобин.

Унинг сўзларига кўра, вирусни даволаш ёш гуруҳларига қараб турлича амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шифокор Трампнинг коронавирусни енгиш имкониятларини баҳолади