14:15 / 03.10.2020
2 547

Трампда вирус аниқлангач, фонд бозорида нархлар ўзгариб кетди

Трампда вирус аниқлангач, фонд бозорида нархлар ўзгариб кетди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трампда коронавирус аниқлангани ҳақидаги хабарнинг таъсири нафақат АҚШда, балки бутун дунёда сезилди.
Financial Times'нинг ёзишича, АҚШнинг S&P 500 (500) индекси 0,4 фоизга арзонлаган. S&P Standard & Poor’s индексининг кенгайтмаси ҳисобланади. У АҚШнинг 500 та энг йирик компаниясидан таркиб топган АҚШ миллий индекси. Apple, Tesla ва Microsoft'нинг нархи пасайгани сабаб Nasdaq индекси ҳам 1,5 фоизга пастлаган.

Шундоғам пасайган нефть нархи Трампда коронавирус аниқлангани ҳақидаги хабардан кейин яна тушди. Масалан, Brent нефтининг нархи 2,8 фоизга арзонлади ва савдоларда 1 баррели учун 39,78 доллардан сотила бошланди.

Трампнинг вирус юқтиргани ҳақидаги хабардан кейин нафақат АҚШда, балки Япония ва Австралияда ҳам индекслар пасайган. Thorpe Abbotts Capital раҳбари Жефф Хенриксен бу борада шундай дейди: «Трамп вирус юқтиргани коронавирусни яна инвесторлар муҳокамасининг асосий мавзусига айлантирди. Бу АҚШдаги сайловлар олдидан мамлакатда иккиланиш ҳолатини ҳам келтириб чиқарди».

Трамп 2 октябрь куни ўзида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эди. У олдинроқ сайлов кампанияси доирасида унга ҳамроҳлик қилган маслаҳатчиларидан бири Ҳоуп Ҳиксда коронавирус аниқлангани сабаб карантинга кетганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампда вирус аниқлангач, фонд бозорида нархлар ўзгариб кетди