07:37 / 04.10.2020
2 195

Пашинян мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, Озарбайжон ва Туркиянинг мақсади арманларни қириб ташлаш эканини айтди

Пашинян мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, Озарбайжон ва Туркиянинг мақсади арманларни қириб ташлаш эканини айтди
Фото: EPA
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги чигал вазият янада мураккаблашгани туфайли мамлакат аҳолисига мурожаат йўллади.

Пашинян Озарбайжоннинг ҳаракатларини мантиққа зид деб ҳисоблаши ва Туркиянинг иттифоқдошини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаётганини қоралади. Бош вазирнинг айтишича, Туркиянинг 150 га яқин юқори лавозимдаги ҳарбийлари айни вақтда Озарбайжонда бўлиб турибди ва Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни бошқармоқда.

Пашинян Озарбайжон ва Туркиянинг ҳаракатлари нафақат ҳудудни эгаллаш учун, балки миллатчилик характерига ҳам эга эканини таъкидлади.
«Уларнинг мақсади арманларни йўқ қилиш, арманлар геноцидини давом эттириш», – деган Пашинян.

Шунингдек, бош вазир Қорабоғ томондан жуда кўп қурбон берилганига қарамай, душманнинг ҳеч қандай тактик масалани ҳал этмаганини қайд қилган.

Тоғли Қорабоғ ҳудудида 27 сентябрдан буён катта ҳажмдаги артиллерия иштирокидаги жанговар ҳаракатлар давом этмоқда. Томонлар ҳарбийлар ҳамда тинч аҳоли орасидан юзлаб қурбонлар борлиги ҳақида хабар қилган.

Навбатдаги низо нимадан келиб чиққани маълум эмас, иккала томон урушни бошланишида бир-бирини айбламоқда. 2 октябрда Арманистон тинчлик ўрнатиш борасида музокараларга тайёрлигини билдирган, Озарбайжон ҳамда Туркия эса ушбу таклифни рад қилган.

Туркия Озарбайжонга ҳарбий кўмак беришга тайёрлигини маълум қилган, аммо Анқара ўз ҳарбийларининг жанговар ҳаракатларда иштирок этаётгани ҳақидаги маълумотни расман тасдиқламаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)