11:30 / 04.10.2020
879

Трамп ўзининг оғир аҳволдалигини рад этди (видео)

Трамп ўзининг оғир аҳволдалигини рад этди (видео)
Фото: AP Photo/Alex Brandon
Ҳозирда коронавирусга чалингани сабабли ҳарбий-тиббий марказда даволанаётган АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг оғир аҳволдалигини рад этиш учун миллатга видеомурожаат йўллади.

Трамп видеони твиттерда жойлаштирган. У 4 дақиқача давом этади. АҚШ президенти видеода бироз толиққан ҳолда стол ортида ўтирганини кўриш мумкин. Видеоролик қисқа вақт ичида миллионлаб намойишлар тўплаган.

Трампнинг таъкидлашича, унинг аҳволи марказда яхшиланган.

Мен бу ерга келганимда ўзимни унча яхши ҳис қилмаётгандим. Ҳозир мен анча яхшиман. Кейинги икки кун нима бўлишини кўрамиз”, деб айтган Оқ уй раҳбари.

Мен ўз ишимга қайтишим керак, чунки биз Американи буюк қилишни давом эттиришимиз лозим. Биз бу йўналишда кўп нарсага эришдик, бироқ ҳали олдинда қиладиган ишлар бор. Ўйлайманки, яқинда ишимга қайтаман”, деб таъкидлаб ўтган Трамп ва сайловолди кампаниясини “ёрқин” якунлашга умид қилаётганини қўшимча қилган.

АҚШ президенти давлатлар етакчиларига билдирилган қўллаб-қувватлов ва умуман унга соғайиб кетишни тилаган барчага миннатдорлик билдирган. “Биз бу коронавирусни тор-мор этамиз”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

АҚШ президентининг таъкидлашича, унга Оқ уйда даволаш курсини ўтиш таклиф қилинган, бироқ бундай вариант уни қониқтирмаган. Трампнинг фикрича, унга ўз ишига қайтиши учун жадал ва тез даволанишдан ўтиши тўғрироқ бўлади.

Бу орада Трампнинг соғлиғидан хабардор манба президентнинг охирги соатлардаги аҳволи “хавотир туғдираётгани” ва кейинги 48 соат унинг соғайишида ҳал қилувчи онлар бўлишини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)