20:10 / 04.10.2020
2 604

Илҳом Алиев Қорабоғдаги бир шаҳар эгалланганини хабар қилди. Арманистон рад этди

Илҳом Алиев Қорабоғдаги бир шаҳар эгалланганини хабар қилди. Арманистон рад этди
Фото: EPA/Vostock-photo
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев озарбойжонлик ҳарбийлар Жабройил шаҳри (Мехакаван) ва Тоғли Қорабоғдаги бир неча қишлоқни эгаллашгани ҳақида маълум қилди.

Арманистон мудофаа вазирлигидагилар эса ТАСС агентлигига берган изоҳида «бу баёнот (Алиевнинг» ёлғонлиги ва ҳеч қандай асосга эга эмаслиги» ҳақида маълум қилган.

Аввалроқ Озарбойжон ҳукумати Тоғли Қорабоғ шимолидаги Мадагиз қишлоғи озар ҳарбийлари назоратига ўтганини эълон қилганди. Арманистон томони бу маълумотни ҳам рад этиб чиққанди.

Жабройил (Мехакаван) 1993 йилдан буён тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси таркибида. 1991 йилдаги маълумотга кўра (ундан кейинги йилларга оид маълумот йўқ), Жабройилда 6,3 минг киши яшаган.

1990-йилларда бошланган Тоғли Қорабоғ низоси шу йил сентябрь ойи охирида яна авж олди. Зиддият томонлари бир-бирини провокацияларда ва ўт очишни бошлашда айбламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илҳом Алиев Қорабоғдаги бир шаҳар эгалланганини хабар қилди. Арманистон рад этди