22:53 / 04.10.2020
2 140

Гавайида ишсизларнинг ресторанда овқатланиши учун 500 доллардан пул ажратилади

Гавайида ишсизларнинг ресторанда овқатланиши учун 500 доллардан пул ажратилади
Фото: Esquire
Гавайида ишсизлар ресторанда таомланиши учун 500 доллардан пул берилади. Бу ҳақда Esquire хабар берди.

2020 йил 20 октябрдан 15 декабрь санасига қадар ишсиз аҳоли 500 долларлик Hawaii Restaurant Card’дан фойдаланиши мумкин. Ушбу маблағ совға картаси тамойилида ишлайди, пул тугаганидан сўнг уни тўлдиришнинг имкони бўлмайди.

Hawaii Restaurant Card фақат давлат ресторанлари учун амал қилади, шунингдек, маблағни нафақат овқатланишга, балки чой ва спиртли ичимликлар учун ҳам сарфлаш мумкин.

Маълумотларга кўра, тахминан 100 мингга яқин киши ресторан карталарига эга бўлади. Умуман олганда, ҳокимият ушбу ташаббус учун 75 миллион доллар ажратади. Шундай қилиб, расмийлар коронавирус пандемияси туфайли ишдан айрилган ёки иш топа олмаётган аҳолини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Бундан ташқари, ресторан, маҳаллий фермер, етказиб берувчи ва бошқалар ташаббус асосида кўмак олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гавайида ишсизларнинг ресторанда овқатланиши учун 500 доллардан пул ажратилади