Фото: «Apollospectra.com»
Швеция ва германиялик олимлар коронавирус инфекциясининг оғир кўринишига жавобгар ирсий омил замонавий одамга неандерталлардан ўтганлигини аниқлашди. Бу ҳақдаги маълумотлар «Nature» журналида чоп этилди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ДНКнинг бу бўлаги дастлаб вируслардан ҳимоя қилган. COVID-19 ҳолатида эса, афтидан, геномнинг бундай бўлагига эгалик қилувчи одам иммун тизими инфекцияга қарши ҳаддан ташқари кучли курашади. Бу эса организм заифлашишига олиб келади. Натижада касалликнинг оғир кечиш хавфи уч баравар ортади.
Маълумотларга кўра, неандертал хромосомаларига ўхшаш ДНК бўлаги, айниқса, Бангладешда кўп учрайди: аҳолининг 63 фоизи унга эгалик қилишади. Бундан ташқари, Жанубий Осиё аҳолисининг учдан бир қисмида ҳам геномнинг шунга ўхшаш бўлаги мавжуд. Европа ва Шарқий Осиёда унинг тарқалиши ўн фоиздан ҳам ошмайди. Африка аҳолисида эса бундай генлар деярли учрамайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди