20:16 / 05.10.2020
3 166

Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ можароси фақат ҳарбий йўл билан ҳал этилишини маълум қилди

Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ можароси фақат ҳарбий йўл билан ҳал этилишини маълум қилди
Фото: «ТАСС»
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ можаросига ҳарбий ечим йўқ, деган баёнотга қўшилмайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.

«Мен можаронинг ҳарбий ечими йўқлигини кўп эшитганман. Биринчидан, мен бунга қўшилмайман. Иккинчидан, агар ҳарбий йўл бўлмаса, унда бизга ноҳарбий – дипломатик йўлни кўрсатинг. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорларини бажаринг», – деди Алиев Al-Arabiya телеканалига берган интервьюсида.

Президентнинг сўзларига кўра, можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар 1992 йилдан бери олиб борилмоқда.

«Ушбу 28 йил ичида қандай дипломатик ечим бор эди? Медиаторлар ёки бошқа халқаро ташкилотлар бизга можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишни таклиф қилдими? Йўқ. Улар бу можарони музлатиб қўйди.

Биз қанча вақт чидашимиз керак? Яна 30 йилми? Агар халқаро ҳамжамият қабул қилинган резолюцияларни бажарилишини таъминлай олмаса, Озарбайжон буни ўзи амалга оширади ва бу айнан ҳозир содир бўлмоқда
», – дейди Озарбайжон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғда ҳарбий можаро 27 сентябрда қайта бошланди. Ҳозирда кенг кўламли ҳарбий ҳаракат бошланмаган бўлса-да, томонлар бир-бирининг позицияларини ўққа тутмоқда.

Ҳозирда Озарбайжон ҳукумати Тоғли Қорабоғга туташ қишлоқ ва Жаброил шаҳрини эгаллаганини маълум қилди. Лекин Арманистон Жаброил шаҳри эгалланганини рад этди.

Можаро оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлмоқда. Озарбайжоннинг маълум қилишича, можаро қайта бошлангандан бери 22 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Хорижий давлатлар, хусусан, АҚШ, Россия ва Франция можарони зудлик билан тўхтатишга чақирмоқда ва улар бу можаро оқибатида минтақада нотинчлик юзага келишидан хавотирда.

Хусусан, Франция Президентни Эммануэль Макрон Тоғли Қорабоғда туркиялик ҳарбийлар ва 300 нафар суриялик жангарилар иштирок этаётганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ можароси фақат ҳарбий йўл билан ҳал этилишини маълум қилди