15:47 / 06.10.2020
5 747

Олимлар коронавируснинг фойдали хусусиятини кашф этишди

Олимлар коронавируснинг фойдали хусусиятини кашф этишди
Фото: «Radiokp»
2020 йил мобайнида инсониятни қўрқувга солиб келаётган ўлим вируси (коронавирус)нинг ҳам биргина бўлса-да фойдали хусусияти бор экан. Ана шундай тўхтамга келган Аризона университети (АҚШ) олимлари «Pain» журналида мақола чиқаришди.

Маълум бўлишича, SARS-CoV-2 оғриқни енгиллаштириш хусусиятига эга. Олимларга кўра, коронавируснинг айни шу «анестетик» таъсири сабабли айрим беморлар касалликни ҳеч қандай оғриқ ва симптомларсиз, оёқда ўтказиб юборишади, шунинг баробарида бошқаларга юқтирувчи бўлиб қолаверишади.

Оғриқ қолдириш эффектининг сабабчиси сифатида коронавируснинг инсон ҳужайраларига киришини таъминловчи S-оқсил кўрилмоқда. Ушбу бирикма оғриқ ҳиссини шакллантирувчи сигналларни босиш хусусиятига эга. Яъни S-оқсил нафақат АСЕ2 рецептори, балки нейронлардаги мембрана оқсили — нейропилин-1 билан ҳам боғлана олади.

Қон томирлари ривожланишига таъсир кўрсатувчи ҳамда саратон ва ревматоидли артрит каби касалликлар билан боғлиқ Альфа томирлар эндотелийси ўсиши омили (VEGF-A) ҳам нейропилин-1 билан алоқадор. Айни ҳолатда нейронларнинг гиперсезувчанлиги юзага келиб, кучли оғриқ туради. S-оқсил билан боғланиш эса бу оғриқли эффектни тўхтата олиши мумкин.

Аризоналик олимлар коронавируснинг ушбу хусусияти фанга хизмат қилишидан умидвор, чунки жуда кўплаб олимлар келгусида неопиоид дорилар ёрдамида оғриқ қолдиришда нейропилин-1дан фойдаланиш йўлларини ҳам қидиришаётганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавируснинг фойдали хусусиятини кашф этишди