2 593
Пашинян Арманистон Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ вазият бўйича ён беришга тайёрлигини маълум қилди

Фото: РИА "Новости"
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереваннинг Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ вазият борасида муросага тайёрлиги шартини айтди.
"Арманистон Тоғли Қорабоғ атрофидаги низода ён бериши мумкин, аммо агарда Озарбойжон ҳам бунга тайёр бўлса", — деди у.
Душанба куни Россия президенти Владимир Путин Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқотида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш зарурлиги ҳақида айтган.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида Бокуга келганлиги хабар қилинганди.
Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар 27 сентябрда бошланди. Боку арман ҳарбийлари Озарбойжон позицияларини ўққа тутганини маълум қилди ва қарши ҳужум эълон қилди. Ереван эса Озарбойжон Тоғли Қорабоғга ҳужум қилганини билдирди. Тўқнашувлар давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Пашинян мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, Озарбайжон ва Туркиянинг мақсади арманларни қириб ташлаш эканини айтди

«Қорабоғ бу – Озарбойжон!» – Алиев Мадагиз эгалланганини маълум қилди

Тоғли Қорабоғда нима бўляпти? Озарбайжон президенти ва Арманистон бош вазири Россия телеканали эфирида шу ҳақда сиртдан баҳслашди

Илҳом Алиев «озод қилинган ҳудудларда» Озарбойжон байроқлари кўтарилганини айтди

Трамп ва Байден Тоғли Қорабоғдаги можарога муносабат билдирди

Пашинян арманистонликларга мурожаат қилди: «Озарбойжон уруш эълон қилди»