10:10 / 08.10.2020
4 512

Тасмания иблислари уч минг йил ичида биринчи маротаба Австралия ёввойи табиатига қўйиб юборилди (видео)

Тасмания иблислари уч минг йил ичида биринчи маротаба Австралия ёввойи табиатига қўйиб юборилди (видео)
Фото: Esquire
Табиатни муҳофаза қилиш гуруҳи мутахассислари 26 та Тасмания иблисини озод қилди. Ушбу тур йўқолиб кетиш хавфи остида, дея хабар беради Esquire.

Маълум бўлишича, жонзотлар Сиднейнинг шимолида жойлашган Barrington Tops қўриқхонасига қўйиб юборилган. Шунингдек, иблислар Австралия қитъасида уч минг йилдан буён бўлмаган.

2020 йил март ойида 15 нафар Тасмания иблиси ёввойи табиатга қўйиб юборилган эди ва улар табиатга яхши мослашиб кетган. Энди эса мутахассислар уларнинг ортидан яна 11 дона иблисни қўйиб юборди.

Олимлар 2021 йил февраль ойига келиб ҳайвонларнинг насл қолдиришига умид қилмоқда. Бундан ташқари, икки йил ичида табиатга яна 40 та иблис қўйиб юбориш режалаштирилган.

Актёр Крис Хемсворт рафиқаси Элза Патаки билан бирга ҳайвонларни озод қилишга ёрдам берди. 1990 йилларда ушбу тур юқумли ва ўлимга олиб келадиган оғиз саратонига чалинган. Натижада ҳозирги кунда Тасманияда 25 мингта иблис мавжуд, 1990 йилда эса уларнинг сони 150 мингтани ташкил қилган.

Олимларнинг хабарига кўра, 2016 йилга келиб Тасмания иблислари касалликка қарши иммунитет ҳосил қила бошлаган. Таъкидланишича, иблислар мувозанатли экотизимни сақлаб қолиши учун жуда муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, уларнинг номи даҳшатли бўлишига қарамай, инсонлар ёки қишлоқ хўжалиги учун хавф туғдирмайди.

Маълумот учун, Тасмания иблислари саратон касаллигига чалинмаса, табиатда 5 йилгача яшаши мумкин. Урғочиларининг вазни 8, эркаклариники эса 12 килограммгача оғирликда бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тасмания иблислари уч минг йил ичида биринчи маротаба Австралия ёввойи табиатига қўйиб юборилди (видео)