
Фото: AFP
Озарбойжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди.
Арманистон ва Озарбойжон бир-бирини бугун кучга кирган ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айбламоқда.
Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян Озарбойжон қуроли кучлари эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режимига қарамасдан «Карамахбейли йўналишида ҳужум уюштирган»ини маълум қилди.
Шу билан бирга, Озарбойжон мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари айни вақтда Озарбойжон аҳоли масканларини ўққа тутаётганлигини билдирди.
«Душман Тертер ва Агдам районлари ҳудудларини ўққа тутмоқда», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Озарбойжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди.
Бу борадаги битим Москвада Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Жайхун Байрамов ва Зограб Мнацаканян ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича имзоланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар