
Фото: «BitukMedia»
Толиқиш, мушаклардаги оғриқ, оёқларда пуфакчаларнинг пайдо бўлиши коронавирус даракчилари бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Daily Mail» британиялик олимлар Фавқулодда вазиятлар бўйича маслаҳат гуруҳи (SAGE)га тақдим этган ҳисоботга асосланиб хабар берди.
Мутахассисларга кўра, бу аломатлар касаллик юқтирганларнинг ёши ва организми хусусиятларига қараб турли йўллар билан намоён бўлиши мумкин.
Бироқ Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тест олиш марказлари гавжумлашиб кетмаслиги учун, янги аломатларни COVID-19 индикаторлари рўйхатига қўшмади.
Мамлакатда юқори даражали иситма, сурункали йўтал ва ҳид билишнинг узоқ муддатли йўқолиши ковиднинг аломатлари сифатида расман тан олинган.
Пандемия бошланганидан бери Буюк Британияда коронавирус инфекцияси 570 минг кишида аниқланди, 42 мингдан ортиқ одам вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар