Жапаров Қирғизистон президенти яқин кунларда истеъфога чиқишини айтди

Жапаров Қирғизистон президенти яқин кунларда истеъфога чиқишини айтди
Сооронбай Жээнбеков / Фото: 24.kg
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков икки-уч кун ичида истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда мамлакатнинг янги бош вазири Садир Жапаров маълум қилди.

"Президент ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланиб, у билан боғлиқ барча жараёнлар якунланиши билан икки-уч кун ичида истеъфога чиқишини айтди", - деди Жапаров журналистларга.

Аввалроқ Қирғизистон парламенти Садир Жапаров бошчилигидаги вазирлар маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлаганди.
6 октябрь куни парламент аъзоларининг бир қисми бош вазирликка Садир Жапаров номзодини маъқуллаб овоз берганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар