10:30 / 11.10.2020
2 725

Қирғизистондаги тартибсизликлар вақтида турмаларни тарк этганлардан ортга қайтиш талаб қилинди

Қирғизистондаги тартибсизликлар вақтида турмаларни тарк этганлардан ортга қайтиш талаб қилинди
Қирғизистон бош прокуратураси республикадаги оммавий тартибсизликлар вақтида озодликдан маҳрум этиш жойларидан чиқарилган сиёсатчилардан ихтиёрий равишда ортга қайтишни талаб қилди.

Бош прокуратура 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси ҳибсда сақлаш ва жазони ўташ жойларини ноқонуний тарк этган барча шахслардан жазони ижро этиш муассасалари маъмуриятига келишни талаб қилади. Талаблар бажарилмаса, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қонунда кўзда тутилган қатъий чоралар кўрилади”, деб айтилган прокуратура хабарида.

Прокуратурада суд ва тергов идоралари бир қатор сиёсатчилар, жумладан собиқ президент Алмазбек Атамбоев, собиқ бош вазир Сапар Исаков, Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов ва президент маъмурияти собиқ раҳбари Фарид Ниязовга нисбатан жиноий ишлар олиб бораётгани, улардан баъзилари республикада юз берган вазиятдан фойдаланиб, озодликдан маҳрум этиш жойларини ноқонуний тарк этганлари таъкидлаб ўтилган.

Қирғизистон бош прокуратураси тартибсизликлар вақтида озодликка чиқарилган сиёсатчиларни қочоқлик учун жиноий жавобгарлик борлигидан огоҳлантирган.

Аввалроқ Алмазбек Атамбоев Бишкек яқинида қўлга олинганди. Бундан ташқари, Бишкекда Атамбоев вақтида президент маъмурияти раҳбари бўлган Фарид Ниязов, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, охирги воқеалар вақтида ўзини ички ишлар вазири ва Бишкек коменданти деб эълон қилган Курсан Асанов ҳам ҳибсга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистондаги тартибсизликлар вақтида турмаларни тарк этганлардан ортга қайтиш талаб қилинди