17:35 / 12.10.2020
5 100

Ким Чен Ин яна узр сўради ва кўз ёши қилди. Нега?

Ким Чен Ин яна узр сўради ва кўз ёши қилди. Нега?
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин коронавирус эпидемияси кучайган нотинч пайтларда мамлакатни яхши бошқаролмаганлиги учун кечирим сўраган, ҳатто бироз кўз ёши ҳам қилган. Бу ҳақида «The Guardian» нашри ёзмоқда.

Дам олиш кунларида ҳукмрон Корея ишчилар партиясининг 75 йиллигига бағишланган улкан ҳарбий парадда нутқ сўзлаган Ким, кўзойнагини ечиб, кўз ёшларини артди — бу унинг режимига босим кучаяётганидан далолат, дейди таҳлилчилар.

«Бизнинг одамлар осмон қадар баланд ва денгиз каби чуқур даражада менга ишонишди, лекин мен ҳар доим бунга муносиб бўла олмадим. Бунинг учун афсусдаман», — дея ундан иқтибос келтирган «Korea Times» газетаси.

Пойтахт Пхенянда бўлиб ўтган парадда янги қитъалараро баллистик ракета ва бошқа ҳарбий техникалар намойиш этилди. Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, параддаги қуроллар «оғир муаммолар», «сон-саноқсиз синовлар» ва «мисли кўрилмаган офатлар» каби даҳшатли сўзлар билан тарифланган.

Шимолий Корея, пандемияда чегаралар ёпилиши сабабли, Хитой билан савдо-сотиқ пасайиб кетганига қарамай, вирус бўйича биронта ҳолатни қайд этмаганлигини таъкидламоқда.

АҚШ расмийларидан бири, Шимолий Кореянинг АҚШ билан музокаралар боши берк кўчада турганда ядро ва баллистик ракеталарни ривожлантиришга устувор аҳамият беришда давом этаётгани «умидсиз» эканлигини айтди ва Пхенянни «тўлиқ ядросизлантиришга эришиш учун барқарор ва мазмунли музокаралар олиб боришга» чақирди.

Аввалроқ Ким Чени Ин КХДРда ўлдирилган Жанубий кореялик амалдор сабаб ҳам узр сўраганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин яна узр сўради ва кўз ёши қилди. Нега?