07:00 / 13.10.2020
3 088

Коронавирус бирдан йўқ бўлиб кетиши мумкинми?

Коронавирус бирдан йўқ бўлиб кетиши мумкинми?
Ушбу саволга Россиянинг Ф.Ф. Эрисман номидаги жамоат соғлигини сақлаш институти директори, И.М. Сеченов номидаги биринчи Москва давлат тиббиёт университети Эпидемиология ва далилларга асосланган тиббиёт кафедраси мудири Николай Брико «Российская газета»га берган интервьюсида жавоб берди.

Экспертнинг фикрича, SARS-CoV2 вируси аввалги SARS-CoV1 (атипик пневмония) сингари йўқолмайди. Эҳтимол, у ЎРВИни келтириб чиқарадиган катта микроорганизмлар гуруҳининг вирусларидан бирига айланиб қолади. Брико, бу ўринда, 2009-2010 йилларда пандемияга сабаб бўлган грипп вирусини эслаб ўтган.

Эпидемиолог айни пайтда кузатилаётган касалликнинг кучайиши ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг фикрига кўра, бу ҳар бир организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ бўлиши мумкин.

"Патогеннинг заҳарлилиги ва унинг инсон танасига тушган миқдори (дозаси) катта аҳамиятга эга", дейди Брико.

Шунингдек, у иш жойларидаги алоқалар даражасининг кескин ўсиши, уюшган гуруҳлардаги одамларнинг яқин алоқаси, гавжум жойлар ва жамоат транспортида, ниқоб режимига риоя қилмаслик "қўзғатувчининг ҳаводаги томчилар билан юқиши ва алоқа қилиш имконияти сезиларли даражада ошишига" олиб келганини таъкидлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)