11:30 / 13.10.2020
3 069

Мутахассис коронавирус ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Мутахассис коронавирус ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди
Фото: «Qatar-tribune.com»
Шифокор-инфекционист, тиббиёт фанлари номзоди Георгий Сапроновнинг сўзларига кўра, коронавирус инфекцияси организмга осонроқ кириши учун шаклини ўзгартира олади. Одамлар орасида касалланишлар сони тобора кўпайиб бораётгани учун коронавирус ҳақида саволлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Мутахассиснинг фикрича, кўзойнак чиндан ҳам коронавирусдан ҳимоя қилади.
Вирус кўз шиллиқ қаватига тушгач кўз ёши билан бурун-ёш каналида ювилади ва юқори нафас йўлларига тушади. Бунда касаллик юқиш хавфи сезиларли даражада камаяди, — дейди Сапронов.

Унинг таъкидлашича, коронавирусни бўм-бўш лифтда ҳам юқтириб олиш мумкин.
Одам нафас чиқарганда, ўзининг атрофида муайян ҳаво суспензиясини ҳосил қилади. Агар коронавирус билан касалланган бемор лифтда йўталса ёки аксирса, вирусни юқтириб олиш мумкин, — дея таъкидлайди шифокор.

Шифокорнинг сўзларига кўра, Африкадан келтирилган шувоқ ўсимлигидан тайёрланган ичимлик коронавирусни даволаши — чўпчак.
Кўпгина давлатлар шувоқдан фойдаланиш бўйича катта тажрибага эга, бироқ ҳозир ушбу ўсимликнинг коронавирусни даволаш самарадорлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, — дея таъкидлайди шифокор.

Инфекционистнинг айтишича, қўлларни қуритувчи электр жиҳозлар коронавирусни тарқатиши ҳақидаги фикр ҳам чўпчакдан ўзга нарса эмас.
Электр қуритгич ҳавони пастга — қўлга юборади, ҳаво иситувчи спираллардан ўтади. Қиздирилгандан сўнг вируснинг тирик қолиши амримаҳол, устига-устак, айрим қуритгичларга ультрабинафша чироқ ўрнатилган бўлади, — дея маълум қилди Сапронов.

Шифокор одамларни ижтимоий масофага амал қилишга, қўлларни тез-тез ювишга, оғиз-бурунни ёпиб турадиган ниқоб тақишга, шамоллаш аломатлари бўлганда уйдан чиқмасликка чақирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мутахассис коронавирус ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди