12:06 / 13.10.2020
6 245

Олимлар яна бир йирик хавфдан огоҳлантирмоқда

Олимлар яна бир йирик хавфдан огоҳлантирмоқда
Исландияда табиий хавф вужудга келди дея ёзмоқда Mirror.co.uk.
Сўнгги марта 2011 йилда «Гримсвотн» вулқонининг отилиши 900 та парвознинг тўхташига олиб келди ва бутун дунё бўйлаб минглаб одамларнинг саёҳат тартибсизлигини келтириб чиқарган эди.

Тўққиз йил олдин саёҳат тартибсизлигини келтириб чиқарган Исландия вулқони «Гримсвотн» яна портлаш арафасида, дея огоҳлантирмоқда мутахассислар.

2011 йилда у кул булутлари сабаб 900 рейснинг бекор қилинишига сабаб бўлган. Ўтган ҳафта олимлар «сейсмик фаолликни» қайд этишди, яъни магма шишиб, исталмаган ҳаракатни келтириб чиқариши мумкин.

Энди расмийлар авиация ранг кодини яшил рангдан сариқ рангга туширишди. Бу шуни англатадики, келажакда вулқон отилиши ҳақида хавотир бор.

Ланкастер университетида ишлайдиган вулқон мутахассиси Дейв Макгарви шундай деб ёзди: «Иссиқлик фаоллигининг ошиши музни кўпроқ эритиб юборди ва яқинда зилзила фаоллиги ҳам ошди. Бу Исландияликлар учун, шунингдек, ҳаво қатнови учун яхши бўлмаслиги ҳам мумкин, чунки иқтисодий жиҳатдан зарар кўришга яқин туришибди».

«Гримсвотн» деярли бутунлай қалин муз билан қопланган. Музларнинг эриши, кейинчалик сайёҳлар оқимини камайтириши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар яна бир йирик хавфдан огоҳлантирмоқда