14:23 / 13.10.2020
2 403

Боку Ереванни Ганжа шаҳрига баллистик ракета билан зарба берганликда айблади

Боку Ереванни Ганжа шаҳрига баллистик ракета билан зарба берганликда айблади
Фото: «РИА Новости»
Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрининг турар жой ҳудудига зарба «Эльбрус» тизимининг баллистик ракетаси (НАТО таснифи бўйича — Scud) томонидан амалга оширилган. «РБК»нинг хабар беришича, бу ҳақда хорижий дипломатлар учун ўтказилган брифингда Озарбайжон ҳудудини миналардан тозалаш миллий агентлиги (АNАМА) ижрочи директори Газанфар Аҳмедов маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ракета Арманистон қуролли кучлари томонидан отилган.

«Бугун биз Ганжанинг аҳоли зич жойлашган қисмига учирилган ракетанинг сўнгги парчаларини тўпладик», — дея Аҳмедовнинг сўзларидан иқтибос келтиради «РИА Новости». Дастлаб мутахассислар «Точка У» ракетаси учирилганини айтишган, аммо янги қолдиқларни таҳлил қилиш натижасида улар «Эльбрус» ракетаси эканлигини аниқлади, дея қўшимча қилган у.

Озарбайжоннинг Тренд агентлигининг ёзишича, Аҳмедов «Scud» ядро каллакларини ташишга қодирлигини таъкидлаган. Боку Ганжага қилинган зарбани «вандализм ва ваҳшийлик» деб баҳолаган.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг айтишича, Ганжага зарба бериш тўғрисидаги қарорни шахсан Арманистон бош вазири Никол Пашинян қабул қилган. Бокуга кўра, зарба 11 октябрда берилган. Озарбайжон томоннинг билдиришича, ракета турар жой биносига урилган, оқибатда одамлар ҳалок бўлган ва жароҳатланган.

Ереван Ганжага берилган зарбалар тўғрисидаги айбловларни рад этмоқда. «Юқоридаги даъволар мутлақо ёлғон ва ҳақиқат зид», — деган куни кеча Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғда кенг қамровли жанговар ҳаракатлар 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Озарбайжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди. Ўша куннинг ўзидаёқ Арманистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари бир-бирини Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Боку Ереванни Ганжа шаҳрига баллистик ракета билан зарба берганликда айблади