19:13 / 13.10.2020
1 985

Сингапур авиакомпанияси пандемия сабабли иккита самолётни ресторанга айлантирди

Сингапур авиакомпанияси пандемия сабабли иккита самолётни ресторанга айлантирди
Фото: Esquire
Сингапур авиакомпанияси “Singapore Airlines” коронавирус пандемияси сабабли иккита Airbus А380 самолётини ресторанга айлантирди. Ташриф учун чипталар сотув бошлангандан кейин 30 дақиқа ичида сотилиб кетди, деб хабар бермоқда Esquire.

Самолётлар Чанги аэропортида овқатланиш учун 2020 йилнинг 24 ва 25 октябрь кунлари ишлайди. Кечки овқат меҳмонларга қанчалик хизмат кўрсатилишига қараб 39 дан 473 долларгача тушиши мумкин.

Фото: Esquire
Шу билан бирга, “Singapore Airlines” меҳмонларга икки хил спиртли ичимликни бепул ва бир неча турдаги бошқа ичимликларни таклиф этади. Бундан ташқари, кечки овқатдан аввал авиакомпания ходимлари хоҳловчилар учун самолёт бўйлаб экскурсия ўтказади.

Маълумот учун, ресторан вазифасидаги самолётнинг ҳар бири ярмигача тўлиши режалаштирилган. Доимий Airbus А380 рейслари аслида 471 нафар кишини қабул қила олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сингапур авиакомпанияси пандемия сабабли иккита самолётни ресторанга айлантирди