10:46 / 16.10.2020
3 456

ЖССТда коронавирусдан ўлим ҳолатларини камайтирмайдиган дорилар маълум қилинди

ЖССТда коронавирусдан ўлим ҳолатларини камайтирмайдиган дорилар маълум қилинди
Коронавирусга қарши қўлланувчи бир қатор дори воситалари коронавирусдан ўлим даражасининг пасайишига таъсир қилмайди ва ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмаларига уланган беморлар сонини камайтирмайди. Бу дорилар орасида ремдесивир ва гидроксихлорохин ҳам бор.

Бундай маълумотни ЖССТ маълумотларига таяниб Financial Times маълум қилди.

“Ремдесивир, гидроксихлорохин, лопинавир ва интерферон қўлланган даволаш схемалари шифохонадаги касалларнинг ўлим даражасига деярли таъсир қилмайди”, дейилган ЖССТ хабарида.

Таъкидланишича, бундай натижалар ЖССТнинг Solidarity деб номланган тадқиқоти давомида олинган ва ҳозирча улар бўйича расмий ҳисобот ҳали эълон қилинмаган.

Нашрда таъкидланишича, ЖССТнинг ушбу хулосаси коронавирусга қарши қўлланувчи ўз самарасини исботлаган ягона восита дексаметазон ҳисобланишини англатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТда коронавирусдан ўлим ҳолатларини камайтирмайдиган дорилар маълум қилинди