
COVID-19 дан ўлим хавфини буйрак касалликлари икки баравар оширади. Лондон Империал коллежи олимлари шундай хулосага келишди.
Мутахассислар 10 мартдан 23 июлгача Лондон ва Бирмингемдаги тўртта касалхонада интенсив терапия бўлимларига ётқизилган 372 коронавирусга чалинган беморларнинг маълумотларини ўрганишди. Беморлардан 216 кишида буйрак муаммоси мавжуд бўлган. Улардан 107 киши вафот этди (тахминан 50 фоизи). Буйрак патологияси бўлмаган бошқа 156 бемордан 32 киши (21 фоизи) вафот этди.
Тадқиқотчилар буни вируснинг танага таъсири, ўпка ва буйраклар ўртасидаги «ўзаро боғлиқлик» ва COVID-19 ни даволашда токсик моддаларни қўллаш билан боғлашди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар