Япониялик тадқиқотчилар тўрт киши бир стол атрофида ўтириб овқатланганида коронавирус қандай тарқалиши мумкинлигини моделлаштиришди. Бу ҳақда «The Asahi Shimbun» хабар берди.
RIKEN Ҳисоблаш фанлари институти маркази ва Кобе университети олимлари тадқиқотида тўрт одам бирга овқатланганида улардан бири коронавирусга чалинган бўлса бошқаларга вирус қандай юқиши мумкинлиги суперкомпьютерда таҳлил қилинди.
Видеодан кўриниб турибдики, тўрт киши 60 кв. см. (япон ошхона ва ресторанларидаги стандарт) майдонли стол атрофида ўтирибди. Маълум бўлишича, киши рўпарасидаги инсондан кўра, ёнидаги одамдан беш карра кўпроқ аэрозол зарраларини қабул қилиб олади.
Суҳбатдош коронавирусга чалинган бўлса ҳам вирусни юқтириб олиш эҳтимоли деярли шунга тенг. Гапираётган одам (коронавирусга чалинган) суҳбатдошига бурилиб қараганида патоген юқиши хавфи янада ошади. Энг хавфсиз жой — диагонал: вируси бор одамга нисбатан шу нуқтада жойлашган кишига ҳавога тарқалаётган вирусли аэрозолларнинг тўртдан бир қисми ҳам етиб бормайди.
Ушбу моделлаштириш зарраларнинг учувчанлигига ҳавонинг намлик даражаси кучли таъсир ўтказишини кўрсатди. Зарралар намлик 30 фоиздан паст бўлганида 60 фоиз бўлганига қараганда икки баравар узоққача етиб боради.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?