07:33 / 21.10.2020
1 677

Пандемия шароитида хитойликлар яна-да бойиб кетмоқда

Пандемия шароитида хитойликлар яна-да бойиб кетмоқда
Фото: «Daily Mail»
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган глобал иқтисодий инқирозга қарамай, Хитойнинг ўта бой одамлари ўтган йили рекорд даражада 1,5 триллион доллар ишлаб топишди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Таҳлилчиларнинг қайд этишича, «дунё бир йил ичида шу даражада кўп бойлик орттирган ҳолатни ҳеч қачон кўрмаган». Хитойда 257 нафар янги миллиардер пайдо бўлди. Мамлакатнинг энг бой одами Жек Манинг мол-мулки 45 фоизга кўпайиб, 58,8 миллиард долларга етди. Унинг «Alibaba» компанияси эса инқироздан натижаларини яхшилаш орқали фойда кўрди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадбиркорлар ҳам ўз маблағларини кўпайтириб олишди. Мана, масалан, вакциналар ишлаб чиқарувчи «Zhifei» компанияси асосчиси Цзян Женшэн бойлигини уч бараварга кўпайтириб, 19,9 миллиард долларга етказиб олди. Хитойлик бизнесменлар ҳам дунё миқёсида ниқоб ва тиббий буюмларга талаб ошишидан фойдаланиб қолишди. Умумий экспорт ҳажми сентябрда олдинги йил билан таққослаганда 9,9 фоизга ошди.

Хитой иқтисодиёти жорий йил январдан сентябрга қадар 0,7 фоизга ўсди. Аҳоли даромади йиллик ҳисоботда 3,9 фоизга ошди. Жорий йилнинг иккинчи чорагида айнан Хитой G20нинг иқтисоди ўсган ягона давлатига айланди.

Коронаинқироз шароитида иқтисодиёти тикланишда давом этаётган ягона мамлакат Хитой бўлиб, ялпи ички маҳсулоти учинчи чоракда ўтган йилга солиштирганда 4,9 фоизга ўсгани ҳақида хабар бергандик.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)